Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтинги эълон қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингини эълон қилди.
1-гуруҳ – фаолияти “яхши” деб топилган ташкилотлар:
Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
2-гуруҳ – фаолияти “қониқарли” деб топилган ташкилотлар:
Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Мактабгача таълим, Транспорт вазирликлари, Давлат статистика қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, Давлат активларини бошқариш, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳокимликлари;
3-гуруҳ – фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ташкилотлар:
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, Кадастр агентликлари, Бўка ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари.
Баҳолаш якунлари бўйича:
“яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади;
“қониқарли” деб баҳоланган давлат ташкилотларига улар коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар киритилади;
“қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва ижроси таъминлаш юзасидан тегишли раҳбарлар ҳисоботлари ҳар чоракда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишларида эшитиб борилади.
Рейтинг баҳолаш натижалари Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига юборилди.
Рейтинг баҳолаш тизими йил якунига кўра барча давлат идоралари ва ташкилотлари фаолияти бўйича амалга оширилади ва жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026