Ўзбекистон | 10:35 / 15.07.2022
6259
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

Самарқанд вилоятида яшовчи ҳайдовчи Cobalt машинаси билан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 июл куни соат 1:00 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 975-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи ҳайдовчи Cobalt машинаси билан Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Зарбдор туманида яшовчи, 58 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Жиззахда ВАЗ-2106 машинаси рўпарадан келаётган Lacetti билан тўқнашиши оқибатида йўловчи вафот этганди.

Мавзуга оид