Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метан газ нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчаларида нархлар ошиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлда қабул қилинган 387-сон қарорига кўра, газ қуйиш шохобчалари учун маҳсулотларни сотиш нархлари ошмаган ва бир хил даражада сақланиб қолган. Ушбу қарор билан ВМнинг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарори бекор қилинган.
«Шу муносабат билан, АГТКШларида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун ишлатиладиган метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтилишича, Энергетика вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари АГТКШларнинг нарх сиёсатига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмас.
«Чунки АГТКШлар бозор шароитида фаолият юритади ва талаб ва таклифга қараб нархларни ўзлари шакллантиради», дея якунланган Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумоти.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026