Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Silk Way авиакомпанияси Навоийга биринчи рейсни амалга оширди
14 июль куни Silk Way West Airlines хусусий юк ташувчи авиакомпанияси Боку – Навоий – Ҳонгконг йўналиши бўйича илк чартер-юк рейсини амалга оширди.
Фото: Uzbekistan Airports
Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 12:48 да Навоий халқаро аэропортига келиб қўнди ва бир неча соатдан кейин Ҳонгконгга жўнаб кетди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.
Silk Way Airlines Озарбойжоннинг хусусий юк ташувчи авиакомпанияси бўлиб, бош офиси ва парвозларини Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида амалга оширади. У Европа ва Осиё, Америка Қўшма Штатлари ва Африкани боғлайдиган юк ташиш хизматларини, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлари учун хизматларни тақдим этади.
Жорий йилнинг июнь ойида Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва қарама-қарши йўналишдаги рейсларни амалга оширувчи SkyTaxi юк авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлаган эди.
Мавзуга оид
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
12:57 / 05.01.2026