Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд нефт қазиб олиш ҳажмини кўпайтириши мумкинлигини билдирди
Ҳозирда қиролликда кунига ўн миллион баррел нефт қазиб олинади.
Саудия Арабистони нефт қазиб олиш ҳажмини кунига уч миллион баррелга ошириши мумкин. Бу ҳақда қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Форс кўрфази давлатлари ва АҚШ саммити очилиши маросимида айтди.
"Саудия Арабистони нефт қазиб олишни суткасига 13 миллион баррелгача етказиши мумкин, шундан сўнг ишлаб чиқаришни бундан ортиқ кўпайтириш имконияти қолмайди", — деди у.
Ҳозирда қиролликда кунига ўн миллион баррел нефт қазиб олинади.
Аввалроқ Муҳаммад бин Салмон Ар-Риёдга ташриф билан келган АҚШ президенти Жо Байден билан учрашув ўтказганди.
Учрашув якунларига кўра, Оқ уй Саудия Арабистони нефт бозоридаги мувозанатни тутиб туриш мажбуриятини олганини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
19:38 / 22.06.2026