Жаҳон | 22:15 / 16.07.2022
15170
1 дақиқада ўқилади

Байден Яқин Шарқ бўйлаб турнесини якунлади

Жо Байден 13-16 июл кунлари Саудия Арабистони, Исроил ва Иорданияда бўлди.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб турнесини якунлади.

Америка етакчисининг ташрифлар туркуми 13-16 июл кунлари бўлиб ўтди. У Саудия Арабистони, Исроил ва Иорданияда бўлди.

Қайд этилишича, Жо Байден ўтирган самолёт Жидда шаҳридаги қирол Абдул Азиз номидаги аэропортдан АҚШ сари йўл олган.

АҚШ президенти самолёти маҳаллий вақт билан ярим тундан ўтганида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасига қўниши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид