Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуаси ва Туризм марказидаги ишлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда мажмуада Қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхоналар қурилади.
Давлат раҳбари шу борадаги ишларни кўздан кечирди, зиёратчиларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
– Иншооллоҳ, бу мажмуа очилганидан кейин зиёратчилар янада кўпаяди. Айниқса, нуронийлар кўп келади. Улар учун барча қулайликларни инобатга олиш керак. Бу жой нафақат диний ва маърифий, балки улкан маданий марказ ҳам бўлиши зарур. Шу боис энг яхши гулчиларни олиб келиб, мажмуани қишин-ёзин гулзор қилиб қўйиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мажмуа зиёрат туризмининг йирик марказларидан бирига айланиши учун барча имкониятлар мавжудлиги, улардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Президент Самарқанд туманида барпо этилаётган Туризм марказини ҳам бориб кўрди.
Бу ерда 8 та меҳмонхона, конгресс-ҳолл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Эшкак эшиш канали тартибга келтирилиб, атрофда боғ яратилмоқда.
Давлат раҳбари бу ерда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш учун замонавий шароитлар яратиш, халқимизнинг маданияти, маърифати, миллий таомларини намоён этиш бўйича тавсиялар берди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга оид
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
21:48 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон билан учрашди
19:17 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади
14:36 / 11.11.2024