Иқтисодиёт | 18:19 / 16.07.2022
18580
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси ўз вақтида ҳисобот тақдим этмаган қорақалпоғистонлик тадбиркорларни жавобгарликка тортмайди

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмагани учун жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Fotolia

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий йилнинг 3 июлидан 2 августига қадар фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг 213-моддаси 1-қисми 2-банди ва 215-моддаси 1-қисми 1-бандларига асосан ушбу ҳудудда фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўлламайди.

Қайд этилишича, қўмита фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари - банкдаги ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини вақтинча тўхтатиш кабиларни қўлламасликка қарор қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид