Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ярим йилда салкам 4 млрд доллар қийматдаги 355 та ДХШ лойиҳаси амалга оширилди
Ўтган уч ярим йиллик даврда салкам 4 млрд доллар қийматдаги 355 та ДХШ лойиҳаси амалга оширилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилнавоз Қўлдошева маълум қилди.
Қайд этилишича, энергетика соҳасида 8 та, коммунал хизматлар соҳасида 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 47 та, сув хўжалиги соҳасида 132 та, экология соҳасида 62 та, таълим соҳасида 61 та, ҳунармандчилик саноати соҳасида 13та, маданият соҳасида 22 та, ахборот технологиялари ва бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 2 тадан, ҳамда транспорт, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида 1 тадан лойиҳани ташкил этади.
Шундан:
- ДХШ тўғрисидаги битим имзоланган лойиҳалар сони – 291та;
- ДХШ тўғрисидаги битими имзоланиш арафасида бўлган лойиҳалар сони – 25та;
- тендер босқичида бўлган лойиҳалар сони – 39тани ташкил этади.
Билдирилишича, ҳозирда 14 млрд доллар қийматидаги 154 та давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
08:35 / 09.02.2026
Бўш ер майдонларида ДХШ асосида боғча очишга рухсат берилади
13:26 / 17.12.2025
ДХШ қонунчилигида тендер ва тўғридан тўғри музокаралар тартиби ўзгаради
11:04 / 19.11.2025