Ўзбекистон | 07:43 / 18.07.2022
11465
1 дақиқада ўқилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархини ошираётган «заправка»ларга чора кўради

Ижтимоий тармоқлар орқали айрим автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархлари оширилганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 387-сонли қарорига мувофиқ, юридик шахслар учун табиий газ ва электроэнергия учун тарифлар оширилиши вақтинчалик тўхтатилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан айрим автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархлари оширилганлиги юзасидан тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан бугунги кунда 1 кубометр метан газининг нархи барқарор равишда ўртача 2300 сўмдан 2800 сўмгача сотилаётгани маълум бўлган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётгани ва автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда, белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид