Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Украинадаги «Шарқ» гуруҳи позициясига борди. Ушбу гуруҳ қўмондони кимлиги ошкор бўлди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган «Шарқ» («Восток») гуруҳи позициясини кўздан кечирди. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Текширув давомида Шойгу гуруҳ қўмондони генерал-лейтенант Рустам Мурадовнинг фронтдаги вазият бўйича ҳисоботини тинглаган. Ушбу гуруҳ қўмондони исми-шарифи вазирлик томонидан илк бор ошкор этилган.
Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Шойгу биринчи галда Украина армиясининг узоқ масофага мўлжалланган ракета ва артиллерия қуролларини йўқ қилишга эътибор қаратиш бўйича топшириқ берган, бундай воситалар орқали «Донбассдаги турар жой кварталлари ўққа тутилиб, буғдой экилган далалар ва ғалла сақланаётган омборларга қасддан ўт қўйилаётгани» айтилган.
- 16 июл куни РФ мудофаа вазирлиги Шойгу «Жануб» (қўмондони генерал Сергей Суровикин) ва «Марказ» (қўмондони генерал-полковник Александр Лапин) гуруҳларида бўлганини хабар қилганди.
- Мудофаа вазири бундан олдин Украинадаги россиялик ҳарбийлар позицияларига июн ойи охирида келганди.