Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Украинадаги уруш вазифалари географик жиҳатдан кенгайишини маълум қилди
Россия ТИВ раҳбари Ғарб Киевни узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминласа, Украинадаги урушнинг «географик вазифалари» кенгайиб бориши билан таҳдид қилди. Ҳозирнинг ўзида улар Донбасс билан чекланмаяпти, дея маълум қилди вазир.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги урушнинг «географик мақсадлари» ўзгарганини маълум қилди: энди улар айирмачилар томонидан ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донбасс «халқ республикалари» билан чекланиб қолмайди, балки бошқа ҳудудларни ҳам қамраб олади. Бу ҳақда у 20 июль, чоршанба куни РИА «Новости» ва RT’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Ҳозирги вақтда география бошқача, - дея маълум қилди Россия ТИВ раҳбари, - Энди бу Херсон области, Запороже области ва бошқа бир қатор ҳудудларни ўз ичига олади, бу жараён давом этмоқда».
Шу билан бирга, Лавров агар Ғарб давлатлари Украинани узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминласа, у ҳолда жанговар ҳаракатлар географик кўлами янада кенгайиб кетиши билан таҳдид қилди.
Бир кун аввал АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Россия эгаллаб олинган Украина ҳудудларини аннексия қилиш учун замин тайёрлаётгани ҳақидаги АҚШ разведка маълумотларини баён қилган эди. Бунинг учун у ерга ноқонуний «ҳокимият» вакиллари тайинланиб, рус рубли маҳаллий валюта сифатида жорий қилиняпти, аҳолига Россия паспортлари топширилмоқда. Хусусан, Кирби Херсон, Запороже ва бутун Донбасс атрофидаги ҳудудларни тилга олди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026