Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норов ЕХҲТ миссияси делегацияси билан учрашди
ДИИҲБ вакиллари режалаштирилган республика референдумини тайёрлаш ва ўтказишда Ўзбекистон томони билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
2022 йил 19 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Владимир Мисевни қабул қилди.
«Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ДИИҲБ билан конструктив ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашганини қайд этдилар. Сайловларни кузатиш бюросининг тўлиқ миқёсдаги миссиялари парламент (2019 йил) ва президент сайловларида (2016 ва 2021 йиллар) иштирок этди.
Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегациясига режалаштирилган конституциявий ислоҳотнинг асосий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Асосий қонунга киритилган ўзгартишлар «Инсон қадри учун» деган бош тамойилни ҳаётга татбиқ этишга қаратилгани таъкидланди. Янгиланган конституция Ўзбекистонни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, кафолатини яратиши зарурлиги таъкидланди.
Бўлажак референдумда Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун Марказий сайлов комиссиясига ҳар томонлама кўмаклашиш, хориждаги ватандошларимизнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш устувор йўналишлар эканлиги қайд этилди.
ДИИҲБ вакиллари режалаштирилган республика референдумини миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ тайёрлаш ва ўтказишда Ўзбекистон томони билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025