Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва ва Киев Украинадан ғалла олиб кетаётган кемаларга ҳужум қилмасликка келишиб олди
Келишувга амал қилинишини Истанбулдаги мувофиқлаштириш маркази кузатиб боради.
Москва ва Киев Украинадан ғалла олиб кетаётган кемаларга ҳужум қилмаслик тўғрисида келишиб олди, деб маълум қилди БМТ вакили.
"Ҳар икки томон Украина портларидан кетаётган, Қора денгизга чиқаётган кемаларга ҳужум қилмасликка келишиб олди. Шу тарзда хавфсиз йўлак таъминланади. Бунга амал қилинишини Истанбулдаги мувофиқлаштириш маркази кузатиб боради", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, марказда БМТ томонидан ҳам кузатувчи вакил бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 22 июл куни Истанбулда Россия Украина, Туркия ва БМТ билан ғалла экспорти бўйича келишув имзолади.
Украина томонидан шартномани мамлакат инфратузилма вазири Александр Кубраков, Россия томонидан мудофаа вазири Сергей Шойгу имзолади.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026