Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида хавфсизлик бўйича қўшма комиссия ташкил этилди
Ўзбекистон билан Покистон ҳукуматлари ўртасида хавфсизлик бўйича қўшма комиссия ташкил этилди. Бу Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорда белгилаб қўйилган.
Комиссиянинг фаолияти халқаро терроризм ва диний экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотикларнинг ноқонуний муомаласи ва бошқалар келтириб чиқараётган кучайиб бораётган таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Хавфсизлик бўйича қўшма комиссия тўғрисида 2021 йил 2 ноябрда Исломобод шаҳрида протокол имзоланган.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Покистон томонига тегишли билдиришнома юборади.
Мавзуга оид
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21:05 / 20.05.2026
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
09:10 / 19.05.2026