Зойир Мирзаев 18 нафар ҳоким ёрдамчисини ишдан олишни таклиф қилди
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими тегишли ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Жорий йил 1-ярим йиллигида Паркент тумани ҳоким ёрдамчилари ишини мувофиқлаштириш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан туман сектор раҳбарлари ҳисоботи тингланди. “Онлайн маҳалла” платформасида 1-сектордаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари 88,66 баллни ташкил этди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан 6 ойда “Онлайн маҳалла” электрон платформасига 3-сектордаги меҳнатга лаёқатли ишлаш истаги бўлган 1 минг 274 нафар ишсиз аниқланиб дастурга киритилди.
Сессияда Зойир Мирзаев туман-шаҳарларда кўрсаткичи паст 18 нафар ҳоким ёрдамчисини ишдан олиш борасида таклиф киритди.
Шундан сўнг президентнинг “Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси кўриб чиқилди. Унга асосан тегишли вазирликларнинг бўлимлари, туман ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда Тошкент вилоятида ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури дастлабки лойиҳаси шакллантирилди.
Дастур параметрларига мувофиқ, 2023 йилда барча тармоқлар бўйича жами 148 та лойиҳа бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. Бунда 15 та лойиҳа йилдан йилга ўтмоқда ва 107 таси янгидан бошланмоқда. Бу пудрат ташкилотларини аниқлаш “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Депутатлар томонидан Тошкент вилоятида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш ҳамда цемент бетон қопламали ички йўллар учун ажратилган маблағларни ҳудудлар кесимида тақсимланиши бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.
Сессия кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
16:40 / 25.09.2024
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит олиб, йўқолиб қолди. Бунга шахс айбдорми ёки тизгинсиз тизим?
20:31 / 23.08.2024