Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ йўл талашиб қолган айрим ҳайдовчилар ўртасидаги можаро катта жанжалга айланиб кетаётганини маълум қилди
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасида юз берган айрим можароли ҳолатлар тўғрисида маълумот берди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Қайд этилишича, бир ҳайдовчининг бепарволиги, ўзаро ҳақорат ҳамда тажовузкор ҳаракатлар катта жанжалга айланади ва бу охир-оқибат жиноий иш қўзғатилишига олиб келади.
Маълум қилинишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида 20 ёшли A.К., 21 ёшли A.Т. ва 26 ёшли О.Р. ўзаро жанжал оқибатида, ҳайдовчи 32 ёшли Р.Х.га тан жароҳатлари етказган, шундан сўнг улар ҳодиса жойидан яширинган.
Aйнан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳайдовчилар ўртасидаги можарога сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Худди шундай ҳолат Сергели туманида ҳам содир бўлган. 32 ёшли И.Х. 43 ёшли Ф.М.ни уриб, тан жароҳати етказган. Ўзаро жанжал ҳайдовчиларнинг йўлни талашиб қолгани оқибатида келиб чиққан. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ хабарида айтилишича, юқоридаги ҳолатлар икки кун фарқи билан содир бўлган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда бир-бирингизга ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларига нисбатан хушмуомала бўлишингизни сўраймиз! Белгиланган тезликка ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг!” дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:14 / 08.02.2026
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
18:13 / 27.01.2026
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
11:57 / 09.01.2026