Қарши шаҳрида яшовчи шахс ўзининг қайнсинглисини офтоба билан уриб ўлдирди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи шахс 2022 йил 17 июл куни соат 07:15 ларда Қарши шаҳар «Каманди» МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган.
Сўнг аёлга «Нега менинг оиламга аралашасан?» деб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ўзаро жанжал пайтида П.М. ҳовлида турган офтоба билан қайнсинглисининг боши орқа томонига бир неча марта зарба берган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Аввалроқ, Қашқадарёда маст эркак хотинини уриб ўлдирганди.
Мавзуга оид
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
17:32 / 19.12.2024
Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”
12:07 / 19.12.2024
Қашқадарёда ота ва унинг уч фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
10:18 / 21.07.2024