Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россиядаги 29 губернатор ва Алишер Усмоновнинг жиянларига қарши санкция қўллади
Британия Россияга қарши санкциялар киритишда давом этмоқда. Россия Украинага бостириб кириши сабабли яна 42 киши Бирлашган қироллик санкциялари рўйхатидан жой олган.
Бу гал санкция рўйхатига Россиянинг 29 та ҳудуди губернатори киритилган. Улар орасида Москва области губернатори Андрей Воробьев, Брянск области раҳбари Александр Богомаз, Курск области раҳбари Роман Старовойт, Свердловск губернатори Евгений Куйвашев, Челябинск губернатори Алексей Текслер ва Коми республикаси раҳбари Владимир Уйба ҳам бор.
Рўйхатга Россия адлия вазири Константин Чуйченко ва унинг ўринбосари Олег Свриденко ҳам киритилган. Sputnik International ахборот агентлиги бош муҳаррири Антон Анисимов, британиялик руспараст блогер Грэм Филлипс ҳам санкцияга учраган.
«Қора рўйхат»да «ЛХР», Сурия ва Фаластин фуқароларини ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, рўйхатда ўзбек миллатига мансуб Сарвар Исмоилов ва Санжар Исмоилов ҳам бор. Улар россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жиянлари ҳисобланади. Сарвар Исмоилов бир муддат Англиянинг «Эвертон» клуби директорлар кенгаши аъзоси ҳам бўлганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026