Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 19 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз, назоратсиз қолиб кетган ва ёрдамга муҳтож бўлган 19 нафар болалар тегишли мутасадди идоралар ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинди.
Омбудсман хабарига кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, ички ишлар органлари, ССВ, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари ҳамкорлигида ўзга юртда қаровсиз, назоратсиз қолиб, ёрдамга муҳтож вояга етмаган болаларни ватанга олиб келиш чоралари кўрилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг саломатлиги қай аҳволда эканини аниқлаб, керакли ҳужжатларни тўплаган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар ватанга олиб келинди.
“Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонун 14-моддасида боланинг ғайриқонуний кўчирилишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатлари белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар розилиги билан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Ушбу масала бўйича ота ва она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар ўртасидаги ҳар қандай келишмовчилик суд томонидан ҳал қилинади.
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар бола йўқолгани ҳақида тегишли органларга дарҳол хабар беришлари шарт. Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар ҳамроҳлигида бўлмаган болалар улар ёнига кафолатли қайтарилиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026