Ўзбекистон | 20:07 / 27.07.2022
21141
3 дақиқада ўқилади

«Толибон», халқаро ўйинчилар ва Ўзбекистон – Афғонистон бўйича конференциядан фоторепортаж

26 июль куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда халқаро ташкилотлар, ўнлаб йирик давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, шунингдек Амирхон Муттақий бошчилигидаги «Толибон» делегацияси ҳам қатнашди. Kun.uz мухбирлари ушбу тадбирдан фоторепортаж тақдим қилмоқда.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Юқори даражада ташкиллаштирилган халқаро конференция «Congress Hall» халқаро бизнес марказида бўлиб ўтди.
Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон томонидан конференцияга Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат бўйича вакили Абдулазиз Комилов, Афғонистон бўйича вакил Исматулла Эргашев ва ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовлар бош бўлди.

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев
Маркуз Потсел - БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Хусрав Нозири - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби.
Фото: ТИВ ахборот хизмати

Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий бошчилигидаги делегация вакиллари барча конференция қатнашчиларининг эътиборида бўлди.

Толиблар делегацияси раҳбарлари Амир Хон Муттақий ва Анас Ҳаққоний

«Толибон» ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий
Чапдан АҚШ вакиллари Томас Уэст ва Рина Амири ҳамда ЕИ вакили Томас Никлассон
Юе Сяоюн - Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили
Замир Кобулов - Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили
Ҳасан Козимий - Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус элчиси.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
 Ашита Миттал - БМТ наркотик ва жиноятчилик бошқаруви минтақавий вакили
Чапдан: БАА ташқи ишлар вазирлиги вакили Салом ал-Заъби ҳамда Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Уфуқ Гезер

Конференция миллий ва халқаро ОАВлар томонидан ҳам кенг ёритиб борилди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Абдулазиз Комилов араб давлатларидан келган расмийлар билан ҳам, хорижий давлатлардан келган мухбирлар билан ҳам араб тилида мулоқот қилди.

Ҳафиз Зиё Аҳмад - Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Закир Жалолий - Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили
Саудия Арабистони, Қатар ва БАА вакиллари

«Толибон» делегацияси вакили Анас Ҳаққоний

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва АҚШ Ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси Фредерик Старр. Фото: ТИВ ахборот хизмати

Расмлар муаллифи:
Фаррух Абсаттаров, Муҳиддин Нидо.

Фаррух Абсаттаров
Муаллиф Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид