2022 йилда Тошкент шаҳрида 99 киши оқланган, 888 киши суд залида қамоқдан озод қилинган
Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 6 ойида 1186 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.
27 июл куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йил биринчи ярми давомида 6 489 нафар шахсга нисбатан 5 274 та жиноят иши кўриб тамомлангани маълум қилинди. Қайд этилишича, 2021 йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 2 393 тага, жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 2 791 нафарга кўпайган.
“Судлар томонидан 2022 йил биринчи ярмида жами 99 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 1186 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.
Жиноят оқибатида етказилган 217,2 млрд сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 626 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 888 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 65 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган, 101 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 1088 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган”, дея таъкидлаган Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов.
Мутасаддининг қўшимча қилишича, жиноят ишларининг 2672 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1307 таси унча оғир бўлмаган, 2263 таси оғир ва 247 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024