Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия давлат қарзи пандемияда рекорд даражага кўтарилди
Германия федерал, ҳудудий ва муниципал бюджетлари, шунингдек, ижтимоий суғурта жамғармаларининг қарзи 2021 йил якунига кўра 6,8 фоизга ошиб, 2321,1 миллиард еврони ташкил қилди, дея хабар бермоқда Федерал статистика идораси.
Пандемия даврида Германиянинг давлат қарзи рекорд даражага кўтарилди. 2021 йил охирида федерал, ҳудудий ва муниципал бюджетлар, шунингдек, ижтимоий суғурта жамғармаларининг қарзи жами 2321,1 миллиард еврони ташкил этди, деб хабар берди Федерал статистика бошқармаси 28 июль, пайшанба куни Висбаденда охирги йил учун маълумотларни эълон қилиб.
Шу билан бирга, давлат қарзи йил давомида 6,8 фоизга (148,3 миллиард евро) ўсиб, тегишли статистик маълумотларда қайд этилган энг юқори даражага етди, дея таъкидлайди агентлик. Унинг маълумотларига кўра, давлат қарзининг ўсиши, айниқса федерал даражада, биринчи навбатда, коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш харажатлари билан боғлиқ.
2021 йил охирида федерал қарз 1548,5 миллиард еврони ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 10,3 фоизга (145 миллиард евро) кўпдир. Федерал ерларнинг умумий қарзи 0,4 фоизга (2,5 миллиард евро) ошиб, 638,5 миллиард еврога етди. Ўтган йил охирида муниципал бюджетларнинг умумий қарзи 134,2 миллиард еврони ташкил этди, бу 2020 йил охирига нисбатан 0,6 фоизга (0,8 миллиард евро) кўпдир. Ижтимоий суғурта жамғармаларининг қарзи ўтган йил охирида 45 миллион еврони ташкил этди, яъни 2020 йилга нисбатан бир миллион еврога ортиқ.
2021 йил учун давлат қарзининг якуний кўрсаткичлари март ойида эълон қилинган дастлабки маълумотлардан ҳам юқори. Унинг умумий миқдори Германиянинг ҳар бир фуқаросига ҳисоблаб чиқилганда 27 922 еврони ташкил этади, дейилади идора хабарида.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026