Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган ёшларга иш ва тил ўрганиш учун субсидия ажратилади
2022 йил 1 августдан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратиш бошланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.
Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.
Ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.
Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили – 10 январдан қабул қилинади. Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
- ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;
яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
- йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
- ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.
Мавзуга оид
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
17:04 / 07.04.2026