“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” геология-қидирув, бурғилаш ишлари ва табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Устюртда бўлди
Шунингдек, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионида янги майдонларда углеводородлар захирасини ошириш, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва технологик объектларни қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Дастлаб, Устюртда углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасида олиб борилаётган геологик қидирув бурғилаш ишларини назорат қилиш мақсадида, “Жагиз” майдонидаги 1-сонли, “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 3-, 4-сонли ва “Қуйи Сургил” конидаги 3-, 8-, 10-сонли излов қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан яқиндан танишилди ҳамда захираларни ўстириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли мутахассисларга кўрсатмалар берилди.
“Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 1-сонли қудуқда, қудуқ тубини чуқурлаштириш бўйича олиб борилаётган мураккаб таъмирлаш ишлари жойида ўрганилди. Шундан сўнг “Қуйи Сургил” конидаги 23-, 26-сонли қазиб чиқариш қудуқларидаги бурғилаш ишлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотлар билан мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб бошқарма ва тегишли департамент бошлиқларига ишларни тезлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Бошқармада технологик объектларда, жумладан “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида 1 та қўшимча қуввати кунига 3 млн куб метр газни комплекс тайёрлаш вазифасини бажарувчи технологик тармоқни қуриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлари ҳам жойида кўриб чиқилди.
Олдин қабул қилинган қарорларга асосан, ушбу технологик тармоқни қуриш учун зарур бўлган технологик ускуна ва аппаратларни “Муборак” ва “Шўртан” бошқармалари ички имкониятлардан ажратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача зарур 9 та технологик аппаратлардан 5 таси, қувурлар ва қувур арматуралари билан етказиб берилган ҳамда қурилиш майдонида темир-бетон пойдеворларни қуйиш ишлари бошлаб юборилган.
Қурилиш ишларини кўздан кечириш давомида қолган технологик аппаратлар, пўлат қувурлар, қувур арматуралари ва бошқа зарур материал-техник ресурсларни етказиб бериш, қурилиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича пудратчи ташкилот вакилларига ва масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, Бошқарув раиси 2022 йил ярим йиллиги бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ҳамда 2022 йилнинг иккинчи ярим йилдаги устувор вазифалар бўйича Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбариятининг ҳисоботини тинглади. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 2022 йил иккинчи ярмида бажарилиши мўлжалланган геологик-техник чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт регионидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024