Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда комиссия аъзолари 15 кунлик маъмурий жазо ўталадиган махсус қабулхонани бориб кўрди
Қорақалпоғистонда комиссия аъзолари ИИВ ЖХХ ва ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонани бориб кўрди.
Сенат хабарига кўра, намойиш куни махсус қабулхонага ҳам ҳужум уюштирилган, натижада дарвоза, деворлар ва бинога зарар етказилган.
Ташриф чоғида махсус қабулхонада шахсларни сақлаб туриш, овқатланиш, тиббий хизмат ҳамда маданий ҳордик чиқаришига мўлжалланган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Сақланаётган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Махсус қабулхонада шахсларни сақлаш хоналари (камералар) ва бошқа объектлар видеокузатув мосламалари билан тўлиқ жиҳозланган. Мониторингда комиссия аъзоларига кузатув тасвирлари республика бўйлаб ягона тизимга бириктирилгани ва тасвирларни ўчириб ташлаш имкони йўқлиги тушунтирилди.
Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашишди.

Учрашувда “Истиқбол авлод” ННТ Нукус филиали, “Юксак салоҳият” ННТ, Болалар ва оилани қўллаб-қувватлаш ассоциацияси ҚР филиали ва бошқа ННТлар вакиллари иштирок этди.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025