АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатига Россиядан икки шахс ва тўртта ташкилот киритилди. Вашингтон уларни «РФнинг АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан, Украинани беқарорлаштиришга уринишларига» алоқадор деб ҳисоблайди.
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Санкция рўйхатига РФдан икки шахс ва тўртта ташкилот киритилди. Бу ҳақда 29 июль, жума куни АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) хабар берди.
Хусусан, Жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази раҳбари Наталья Бурлинова ва Хорижий аралашувни аниқлаш жамоат қўмитаси асосчиси Александр Ионовга нисбатан жазо чоралари қўлланилди.
Бундан ташқари, Вашингтоннинг санкциялари Бурлинова ва Ионов билан боғлиқ бўлган ташкилотларга қаратилган – Россия Глобаллашувга қарши ҳаракати (РГҚҲ), «Ионов Трансконтинентал» МЧЖ ва Stop-Imperialism ахборот агентлиги («Стоп-империалисм», SI), «Ижодий дипломатия» жамоат ташаббусларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш марказига.
«Бугун санаб ўтилган жисмоний ва юридик шахслар Россиянинг Қўшма Штатлар ҳамда унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари, жумладан, Украинани манипуляция қилиш ва беқарорлаштиришга уринишларида турлича рол ўйнаган», — дея Reuters агентлиги АҚШ Молия вазирлиги хабаридан иқтибос келтирган.
Шу билан бирга, АҚШ Адлия вазирлиги ўша куни Ионовга «узоқ муддатли зарарли таъсир кампаниясини уюштирганлик» бўйича сиртдан айблов қўйди. Россия бунинг учун РГҚҲ ташкилотидан фойдаланган, дея қўшимча қилди Вашингтон.
Айблов хулосасига кўра, Ионов РФ Федерал хавфсизлик хизмати назорати остида ҳаракат қилган ҳамда Флорида, Жоржия ва Калифорния штатларида сиёсий гуруҳларни ёллаган, улар орқали «россияпараст ташвиқотни тарқатган». Адлия вазирлиги Россияга «Қўшма Штатларда келишмовчилик ва дезинформацияни тарқатишига» йўл қўймайди, дея маълум қилди идора.
Александр Ионов бир вақтлар Москва жамоатчилик кузатув комиссиясининг аъзоси бўлган. У, хусусан, 2021 йилнинг баҳорида Роскомнадзорга юборган шикояти асосида «Медуза» нашри «хорижий агент» деб тан олингани билан танилган. 2021 йилнинг кузида Ионов РФ Бош прокуратурасидан The Bell онлайн-нашрини молиялаштириш жараёнини текширишни сўради. Куни кеча Александр Ионов News.ru’га журналист Ксения Собчакнинг «хорижий агенти» сифатида тан олинишига эришиш ниятида эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024