Ўзбекистон | 13:00 / 30.07.2022
5353
5 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Устюртда углеводородлар қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси “Ишчи гуруҳ” Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида янги майдонларда углеводородлар захирасини ошириш, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва технологик объектларни қуриш бўйича олиб борилаётган ишларни жойида чиққан ҳолда ўрганди.

Навбатдаги кунги ўрганиш ишларида, Бошқарув раиси ташрифи маршрути “Қуйи Шимолий Бердах” 4-сонли (ГРР) қудуғида олиб борилаётган бурғилаш ишлари, “Инам” 16-сонли (КРС) қудуғида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, “Шимолий Бердах" 110-, 111-, 112 - сонли (экспл.) қудуқларининг бурғилаш жараёнларини кўздан кечириш, “Шимолий Бердах” 13-, 14-, 59-, 67-сонли (КРС) қудуқларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, “Шарқий Бердах” 5-, 44-, 59-сонли (КРС) қудуқларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, “Қуйи Шарқий Бердах” 4- (ГРР), 10-, 12-сонли (ОЭ) қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари, “Шағирлик” 2-сонли (КРС) қудуғида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳолатини ўрганишга қаратилди.

Дастлаб, Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасида олиб борилаётган геологик қидирув бурғилаш ишларини назорат қилиш мақсадида “Шарқий Арслон” майдонидаги 1-сонли ва мураккаб таъмирланаётган “Арслон” конидаги 30-сонли қудуқ тубини чуқурлаштириш бўйича олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жойидан ўрганилди.

Шундан сўнг, “Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 4-сонли излов қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан яқиндан танишилди ҳамда захираларни ўстириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли мутахассисларга кўрсатмалар берилди.

“Шимолий Бердах” конидаги 110-,111-,112-сонли, “Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 10-,12-сонли қазиб чиқариш қудуқларидаги бурғилаш ишлари билан танишилди.

Мукаммал таъмирланаётган “Шимолий Бердах” 13-сонли, “Шарқий Бердах” конидаги 44-,59-сонли қудуқлар ҳолати “Ишчи гуруҳ” томонидан таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотлар билан мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, бошқарма ва тегишли департамент бошлиқларига ишларни тезлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси ишчи-ходимларнинг таклифига биноан улар билан биргаликда тушлик қилиб, шу жараёнда уларнинг овқатланиш шароитлари билан ҳам яқиндан танишди.

Шундан сўнг, “Арслон” конида жойлашган Штабда “Ишчи гуруҳ” аъзолари ва пудратчи ташкилотлар иштирокида Устюрт регионида олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда:

- Устюрт регионида олиб борилаётган излов-қидирув ишлари ҳолати бўйича Геология департаменти бошлиғи А.Гадоев “Ўзбекгеофизика” АЖ бошқарув раиси Р.Юсупжонов ҳисоботи тингланди.

- Регионда қудуқларни бурғилаш ишлари ҳолати бўйича Бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Э.Маматов ва “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ директори У.Амановларнинг ҳисоботи тингланди.

- Конларни геологик ва гидродинамик моделлаштириш, технологик режим бўйича ишлатиш ва янги қудуқларни бурғилаш ўрнини ва мукаммал таъмирлашга қудуқ танлаш борасида жорий йилнинг етти ойида бажарилган ва 2022 йил охиригача углеводородларни қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши учун режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича Конларни ишлатиш департаменти бошлиғи С.Маллаев ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бош геологи Б.Кдировлар тақдимоти тингланди.

- Устюрт регионида олиб борилаётган лойиҳалаштириш ишлари ва янги инфраструктура қурилиши бўйича “УзЛИТИнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси У.Назаров ва Устюрт ГҚЧ бошқармаси бош муҳандиси З.Ражабов сўзга чиқди.

- 2022 йил етти ойлигида бажарилган ва йил якуни билан бажариладиган қудуқларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ бош директори Р.Қудратов ҳисобот берди.

- Шундан сўнг 2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича олиб бориладиган геолого-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва мониторингини юритиш бўйича жалб қилинган “Шлюмберже” (дунёнинг етакчи нефтсервис компанияси) компанияси мутахассислари А.Сафронов ва А.Куванишев Устюрт региони бўйича сейсмик ва петрофизик маълумотларини қайта интерпритация қилиш бўйича хисоботи тингланди.

Йиғилиш якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Устюрт регионида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш ва 2022 йил якуни билан белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш ҳамда устувор вазифалар бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид