“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводи Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектлари ва Шўртан газ кимё мажмуасини электр энергияси билан таъминлайди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича аниқ белгиланган режаларга асосан амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Uzbekistan GTL” заводида мавжуд генераторлардан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидан Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларини ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини, “BATEMAN”, “КМПО” ва “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда Шўртан газ кимё мажмуаси ва электр узатиш схемаси, тегишли ҳужжатлар ва шартномалар лойиҳаси тайёрланди ва “Ўзэнергоинспекция”, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармалари билан келишув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун келтириш жоизки, “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ корхоналари ўртасида “Ишлаб чиқарилган электр энергиясини харид қилиш бўйича” шартнома имзоланган.
Ушбу шартномага асосан, “Uzbekistan GTL” заводи томонидан 2022 йил 1 июлга қадар 23 млн 846 минг кВт*соат электр энергияси “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024