Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия компанияси Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширади
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Малайзиянинг LJACK компанияси ижрочи директори Тью Синг Чью, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нажмиддин Шарипов ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги вакиллари ўртасида Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш имконияти муҳокамасига бағишланган видеомулоқот ташкил этилди.
“Дунё” хабарига кўра, онлайн тадбир давомида Малайзия томонига ушбу маҳсулотни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун хомашё харид қилиш тартиби, лойиҳа учун ер ажратилиши, мавжуд инфратузилма ва ишчи кучлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Малайзия компанияси раҳбари ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилишини, биринчи босқичда лойиҳа қиймати 2 миллион доллар атрофида бўлиши, маҳсулотлар тўлалигича экспорт қилинишини маълум қилди.
Музокаралар натижасида томонлар ўртасида лойиҳани амалга ошириш имкониятини ўрганиш учун Малайзия компанияси раҳбарининг Тошкент вилоятига сафарини уюштириш юзасидан келишувга эришилди.
1998 йилда асос солинган LJACK компанияси озиқ-овқат маҳсулотлари, доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш асосида дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания маҳсулотлари нафақат жануби-шарқий Осиё минтақаси, балки жаҳоннинг 20дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинади.
Компания янги маҳсулот турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш тизимини мунтазам такомиллаштириб боришга хизмат қиладиган тадқиқот марказига ҳам эга.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026