Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходими завод дарвозаси олдида ўзига ўт қўйди
Kun.uz манбасига кўра, 48 ёшли аёлнинг ўзига ўт қўйишига ишдан бўшатилгани (ёки бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш олгани) сабаб бўлган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли Ҳ.С. 2 август куни корхона олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган.
Kun.uz Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоевдан олган маълумотга кўра, аёлга завод тиббиёт пунктида биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Комбустиология бўлимига ётқизилган.
Kun.uz бошқа манбасининг сўзларига кўра, 48 ёшли аёлнинг ўзига ўт қўйишига ишдан бўшатилгани (ёки бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш олгани) сабаб бўлган. Аёлнинг танаси 75 фоизгача куйгани айтилмоқда.
Аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинган. Ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ўринбоев ва вилоят прокурорининг ўринбосари Б.Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавланова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида бўлиб, аёлнинг ҳолидан хабар олган.
Ўзбекистон бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
22:30 / 15.03.2026
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
16:10 / 11.03.2026