Ўзбекистон | 13:12 / 03.08.2022
4704
1 дақиқада ўқилади

Ногиронлиги бўлган ёшларга 15 млн сўмгача субсидия ажратилади

Ҳар йили 500 нафаргача 14-30 ёшдаги ногиронлиги бўлган ёшларга 15 млн сўмгача субсидия ажратилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.

Фото: Fotolia

Қайд этилишича, субсидия 2 та йўналишда ажратилади: ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун; ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

Билдирилишича, қуйидаги йўналишларда ўқиш мумкин:

хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, испан, итальян, турк, корейс, япон, хитой, араб, форс, ҳинд, пушту, дарий);

умумтаълим фанлари (она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), рус тили ва адабиёти, тарих, кимё, биология, география, математика, физика, информатика);

замонавий касблар (веб дастурлаш, график дизайн, моушн графика, дижитал маркетинг, СММ ва касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қиладиган шу каби соҳалар).

Шунингдек, қуйидаги асбоб-ускуналарни олиш мумкин: мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид