Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой элчиси Ўзбекистон ТИВга ташриф буюрди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитойнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон-Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ХХР давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида эришилган келишувлар натижаларини юқори баҳолади.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади расмий хабарда.
Бундан олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирганди.
«Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига мувофиқ, «ягона Хитой» сиёсатини, ушбу мамлакатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди», дейилади расмий баёнотда.
Мавзуга оид
22:07 / 26.02.2026
Хитойда аҳолининг семизлиги туфайли «шакар солиғи»ни жорий этиш таклиф қилинди
15:24 / 26.02.2026
Bloomberg: РФ ва Эрон Хитойга нефт сотиш учун нарх уруши олиб бормоқда
08:52 / 26.02.2026
Мерц Хитойда Пекинни Украинада тинчлик учун РФга таъсир ўтказишга чақирди
07:16 / 26.02.2026