Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Серена Уилямс теннис билан хайрлашди
Серена Уилямс — тўрт карра олимпия чемпиони, “Катта дубулға” туркумидаги турнирларнинг 23 марта ғолиби.
Фото: AP
Америкалик теннисчи Серена Уилямс спорт билан хайрлашди ва фаолиятини тугатишини маълум қилди. Унинг хати Vogue журналида эълон қилинди.
«Теннисдан кетиш вақтим келганини тан олиш мен учун оғир бўлди. Бу мен учун гўёки тақиқдек эди. Бу ҳақда ўйлашни бошлашим билан кўзларимга ёш келди», — деб ёзди 40 ёшли Уилямс.
«Айнан мен туфайли спортдаги аёллар ўзларини кўрсата олишларини англашди деб ўйлагим келади», — дея фикр билдирди теннисчи.
Уилямс US Open турниридан сўнг спортни узил-кесил тарк этишини таъкидлади. Турнир 29 августдан 11 сентябргача бўлиб ўтади.
Серена Уилямс — тўрт карра олимпия чемпиони. У 23 марта “Катта дубулға” туркумидаги турнирларнинг ғолиби ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
18:18 / 21.10.2025
Россиялик теннисчи Мария Тимофеева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:50 / 17.02.2025