Ўзбекистон | 08:26 / 10.08.2022
7018
1 дақиқада ўқилади

Бизнес юритиш қулайлиги бўйича 14 та ҳудуд миллий рейтинги шакллантирилди

АОКАда ўтказилган брифингда Стратегик ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Манзура Ҳасанова тизимда биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Фото: Fotolia

Қайд этилишича, инвестицион салоҳият ва бизнес юритиш қулайлиги бўйича 14 та ҳудуд миллий рейтинги шакллантирилди.

Миллий рейтингни ишлаб чиқишда маълумотлар 2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида икки мезон асосида тўпланди.

Биринчиси – 105 та кўрсаткич бўйича ҳудудлар инвестиция салоҳиятини баҳолаш учун статистик маълумотлар таҳлили қилинди. Мезоннинг рейтингдаги улуши 70 фоизни ташкил этади.

Иккинчиси – экспертлар фикрлари ҳамда тадбиркорлар ўртасида сўров ўтказиш орқали бизнес юритиши қулайлигини баҳолаш. Бу мезоннинг рейтингдаги улуши 30 фоизни ташкил этди. 

Бугунги кунга қадар жами 4 979 нафар тадбиркор билан суҳбат ўтказилди. Шундан, умумий тўплам бўйича бутун мамлакат бўйлаб 3 394 нафар тадбиркор сўровдан ўтказилган.

Рейтинг жорий йил 20 августда “Очиқ мулоқот” тадбири давомида эълон қилиниши режалаштирилган.

Мавзуга оид