«Ҳудудгазтаъминот» тизимида коррупцияга мойиллиги юқори бўлган ходимлар рўйхати тузилди
Тизимда коррупция иллатига қарши курашиш доирасида “Ҳудудгазтаъминот”нинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати тасдиқланди.
Мурожаатлар таҳлили ва мавжуд маълумотларга таянган ҳолда тизимда фаолият юритаётган ходимлар орасида ушбу коррупцияга мойиллик эҳтимоли бўлганларининг бирламчи рўйхати шакллантирилди.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига умумий рўйхатда бўлган 16 849 нафар ходимдан коррупцияга мойиллиги юқори бўлган 64 нафари (0,4 фоиз) “қизил рўйхат”га, мойиллиги паст бўлган 415 нафари (2,5 фоиз) “сариқ рўйхат”га ҳамда коррупцияга мойиллиги кузатилмаган 16 370 нафар (97,1 фоиз) ходим “яшил рўйхат”га киритилди.
Маълум қилинишича, соҳага илғор тажриба ва замонавий автоматлаштирилган технологиялар кенг жорий этилиши натижасида айрим тоифа лавозимлар иш ҳажми қисқариб, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларда “инсон омили” кескин пасайди.
Ҳозирда коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартини жорий этиш бўйича юқори рейтингларни эгаллаган консультантларни жалб қилган ҳолда тизимда аудит ўрганишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 05.11.2024
«Ҳудудгазтаъминот» кунлик газ истеъмолини кузатиб бориш имконини берувчи ботни ишга туширди
08:10 / 28.10.2024
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
19:53 / 10.09.2024