Навалний жамоаси РФ мудофаа вазири ўринбосарининг АҚШ билан алоқалари ҳақида маълум қилди
РФ мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучконинг қизлари АҚШ фуқаролигига ёки уни олиш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Алексей Навалний тарафдорларининг янги суриштирувда айтилган. Амалдорнинг ўзи Рублёвкада уйга эга.
10 август, чоршанба куни мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг тарафдорлари Россия мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучко ва унинг АҚШ билан алоқалари бўйича суриштирувни эълон қилди. 10 август, чоршанба куни Навалнийнинг YouTube-каналида эълон қилинган 11 дақиқалик видеода амалдор хизматга киришдан олдин Майамида қандай яшаб, қизларини Америка паспорти билан таъминлагани ҳақида ҳикоя қилинади.
Суриштирувчилар маълумотларига кўра, Мудофаа вазирлигига ишга тайинланишидан олдинги олти йил ичида Криворучко АҚШда 26 марта, кўпинча - Майамида бўлган. 2011 йилда у ерда 5256 Fisher Island Drive компаниясини очган, унга квартирани рўйхатдан ўтказган ва унда таъмирлаш ишларини олиб борган. 255 квадрат метрлик квартира бир неча миллион долларга баҳоланмоқда. Кейинчалик Криворучко уни ўз компаниясининг ходими Михаил Тиратуряннинг номига қайта расмийлаштирган. Bloomberg агентлигининг 2018 йилда хабар қилишича, Тиратурян АҚШда Криворучко бошчилигидаги Россиянинг «Калашников» концерни маҳсулотларини сотишни ташкил қилиши керак эди.
Майамига сафарларида РФ мудофаа вазири ўринбосарига тез-тез рафиқаси - «Мисс Москва-2001» унвони соҳиби Екатерина Торопова ҳамроҳ бўлган, у 2007 йилда эрининг фамилиясига паспорт олган. Навалний жамоаси аниқлашича, 2012 йил 4 август куни АҚШда эр-хотиннинг София исмли қизи туғилган, бу унга Америка фуқаролигини олиш имконини берган. Криворучконинг 2016 йил 23 сентябрда туғилган иккинчи қизи Анна ҳам АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга. Ўша пайтда Екатерина Криворучко айнан АҚШда бўлган.
Россияда ҳам Криворучконинг бир қанча ҳашаматли мулки бор, дейди Навалнийнинг тарафдорлари. 2019 йилда у Рублёвкада 1492 квадрат метрлик уй ва 35 гектар ерни 500 миллион рублдан ортиққа сотиб олган. Яна 116 сотих декларация қилинмаган ер унинг компанияси томонидан узоқ муддатли фойдаланишда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024