Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англиянинг айрим районларида қурғоқчилик эълон қилинди
Бу мазкур районларда яшовчи аҳоли учун сувдан фойдаланишда чекловлар жорий этилишини англатади. Мамлакатда охирги марта 2018 йилда қурғоқчилик эълон қилинган.
Фото: Ian Forsyth / Getty Images
Англиянинг айрим қисмларида қурғоқчилик эълон қилинди, деб хабар берди Guardian газетаси.
Хабарда айтилишича, Англиянинг 14 районидан 8тасида қурғоқчилик эълон қилинган. Бу мазкур районларда яшовчи аҳоли учун сувдан фойдаланишда чекловлар жорий этилишини англатади.
"Ҳозирда мамлакатнинг айрим районларида энг қуруқ июлдан кейинги иккинчи иссиқ тўлқинга дуч келдик. Ҳукумат бунинг оқибатларига қарши курашиш бўйича чоралар кўрмоқда", - дея сув таъминоти вазири Стив Даблнинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Қайд этилишича, мамлакатда охирги марта 2018 йилда қурғоқчилик эълон қилинган.
Бу йил Буюк Британияда аномал жазирама ҳукм сурмоқда. 9 август куни Британия метеохизмати мамлакатнинг айрим ҳудудларида хавфнинг тўқ сариқ даражасини эълон қилди.
Мавзуга оид
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
18:18 / 17.11.2025
Эрон сўнгги ярим асрдаги энг кучли қурғоқчилик фонида булутларни «экишни» бошлади
19:24 / 19.08.2025
Uzcosmos БМТ билан ҳамкорликда қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизимини яратмоқда
15:55 / 26.04.2025