Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея ўзбекистонлик талабаларни ўқитишга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ва Жанубий Корея йирик провинцияларидан бири губернатори минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Фото: Dunyo
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Кореянинг энг йирик вилоятларидан бири - Кёнсан-Пукто губернатори Ли Чхоль У билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Корея ҳудудлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида «яшил» энергетика, электроника, автомобилсозлик, фармацевтика ва бошқа истиқболли соҳаларга саноат кооперациясини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилди. Кёнсан-Пукто ва Ўзбекистон ҳудудлари ишбилармон доиралари делегациялари ташрифларини ташкил этиш, B2B ва B2G форматларида қўшма бизнес форумлари ва музокараларни ўтказиш истиқболлари қайд этилди.
Суҳбатда касб-ҳунар таълими соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Корея томонидан Кёнсан-Пуктодаги олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш ва келгусида ушбу вилоят етакчи компанияларида ишга жойлашишларига кўмаклашишга тайёрлик билдирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан "Инно технопарк" ва “Акфа” университети ҳамда Корея томонидан "Гёнбук технопарк" ва “Ёнгнам” университети ўртасида имзоланган меморандум доирасида қўшма стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
12:24 / 30.01.2026
Ўзбекистон дипломатлари Кореяда жазо ўтаётган фуқаролар билан учрашди
20:53 / 25.01.2026
Кореяга киришда карантин талаблари кучайтирилди
15:10 / 17.12.2025