“Ўзбекистон” телеканалидаги “Муносабат” ток-шоусининг навбатдаги сонида тадбиркорликни ривожлантириш мавзуси муҳокама қилинди.
Кўрсатув давомида бошловчи Қуддус Аъзам Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Фаёзовга қуйидагича савол билан мурожаат қилди:
“Ажойиб таклифлар ҳам берилиши керак-да. Масалан, қўмитанинг вакили сифатида ўзингизнинг ҳам фикрингиз бўлади, режалар бордир, қайси корхоналар сизнинг назарингизда хусусийлаштирилиши, уларга берилган имтиёз ва преференциялар бекор қилиниши ҳамда ўша ерда ҳам рақобат бўлиши керак?”
Аксилмонопол орган вакили саволга аниқ жавоб бермай, масаланинг бошқа жиҳатлари – хусусийлаштириладиган соҳалар бизнес учун қизиқ бўлиши кераклиги ва кадрлар масаласи ҳақида гапирди.
“Авваломбор, хусусий секторга қизиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналарни хусусий секторга бериш, энг асосий вазифа – эгасига бериш. Чунки давлат механизми томонидан ишлаб чиқарилишида кўп тўғаноқлар ўз вақтида ечилмайди.
Боя сиз кадрлар салоҳияти борасида тўғри фикрни билдириб ўтдингиз. Фақатгина тор доирадаги мутахассислар шу соҳага жалб қилинганидан кейин, мана, бизнес вакиллари ҳам буни тасдиқлаши мумкин, қизиқ бўлса бўлади бу бизнес. Айнан бизнесга қизиқ бўлган соҳаларни хусусий секторга бериш чоралари кўриб чиқилади. Бу 25 тадан зиёд ҳам бўлиши мумкин”, – деди Улуғбек Фаёзов.
2022 йилги давлат дастурига биноан, 2026 йилгача 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилиши белгиланган. Шундан:
- 2022 йилда – 14 та, шу жумладан сертификатлаштириш хизматлари;
- 2023–2025 йилларда – 11 та, шу жумладан нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларда ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари, темир йўлда экспедиторлик хизматлари каби фаолият турларида монополияларга барҳам берилади.
Беш йил ичида монополиялар тугатиладиган 25 дан ортиқ фаолият турлари рўйхати ҳали тўла маълум эмас. Аҳоли орасида энг кўп эътирозларга сабаб бўладиган UzAuto Motors ва Uzbekistan Airways каби давлат корхоналарининг монополияси бу рўйхатдан жой олиш-олмаслиги












