Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 13:42 / 16.08.2022
22256
1 дақиқада ўқилади
Байрам кунлари ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами куни муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олиш имкониятига эга бўлади.
"2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармонига асосан:
- 2 сентябр — жума, иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун;
- 3 сентябр — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
- 3-4 сентябр (шанба ва якшанба кунлари) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатдаги дам олиш кунларидир.
5 сентябрь барча учун иш куни бўлади.
Шунингдек мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун дарслар ҳам 5 сентябр, душанбадан бошланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
15:40 / 16.05.2026
Ҳайит муносабати билан кетма-кет 5 кун дам бўлади
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
09:46 / 21.02.2026
2026 йилда айрим байрамлар дам олиш кунларига тўғри келади: ходимлар неча кун дам олади?
11:20 / 05.12.2025