Жаҳон | 20:34 / 16.08.2022
4499
2 дақиқада ўқилади

Греция Туркияни чегара орқали мигрантларни жўнатишда айблади

Бир неча кун илгари Туркия ва Греция чегарасидаги Эврос дарёсидаги оролда 40 нафарга яқин мигрант топилганди.

Фото: РИА Новости

Туркия ноқонуний мигрантларни чегара орқали Грецияга ўтишга мажбурламоқда, деди мамлакат миграция ва бошпана бериш ишлари бўйича вазири Нотис Митаракис.

Митаракис бир неча кун аввал топилган мигрантлар жойлаштирилган Эвросдаги мигрантларни қабул қилиш ва шахсини аниқлаш марказида бўлди.

Бир неча кун илгари Туркия ва Греция чегарасидаги Эврос дарёсидаги оролда 40 нафарга яқин мигрант топилганди. Беш ёшли қизча чаён чақиши оқибатида вафот этган.

Греция ҳукумати бу мигрантлар гуруҳи ҳақида ҳеч нарса билмаслигини, чунки улар Туркия ҳудудида бўлгани, аммо душанба куни кечқурун полиция 38 нафар суриялик мигрант топилгани ҳақида хабар берганини билдирди. 

"Мигрантларнинг сўзларига кўра, улар 14 август куни Греция ҳудудига ўтишган. Энг муҳими, уларнинг айтишларича, бу мигрантлар дарёнинг Туркия томонидаги соҳилидан келган ва Туркия ҳукумати томонидан оролга сиқиб борилган. Туркия жандармерияси уларни Эврос соҳилига олиб келган ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, Грецияга ўтишга мажбур қилган", - деди Митаракис.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид