Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:39 / 16.08.2022
18891
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга Россиядан салқин ҳаво кириб келади
Жорий йил 18-20 август кунлари Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади.
Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 18-20 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
18 августда Бухоро, Навоий вилоятларида, 19-20 августда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.
19-20 августда кундузги ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиққача пасаяди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш