Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пора олаётганда ДХХ томонидан ушланган прокуратура терговчиси 13 йилга қамалди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура идораларидаги ноқонуний ҳолатнинг олди олинди.
Видеодан кадр
Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси қурилиш-таъмирлаш ишларига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жинояти иши доирасида жамият раҳбарига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 50 минг доллар миқдорида пора талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у масъулияти чекланган жамият ишчисидан сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖК 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
19:07 / 14.02.2026
Жапаров бош прокурорнинг биринчи ўринбосарини ишдан бўшатди
08:53 / 12.02.2026
Наманганда қалбаки пул сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
17:36 / 07.02.2026
Президент танқидидан сўнг прокуратурада бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди
08:43 / 04.02.2026