Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев рекламанинг давлат тилида берилиши шартлиги кўрсатилган “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири бўйича фикр билдирди.

“Сўнгги пайтларда реклама ахборотининг тили масаласида турли хил мунозаралар пайдо бўлмоқда. Шу сабабли мен ҳам ушбу масалада ўз фикр ва мулоҳазаларимни билдиришимга тўғри келди.

Биринчи навбатда шаҳар ахборот муҳити миллий ахборот маконининг ажралмас қисми эканлигини англаб олиш лозим. Бир давлатдан иккинчи давлатга саёҳат қилаётган ҳар бир инсон буни осонгина англаши мумкин. Европа шаҳарлари рекламасининг ландшафти Осиё шаҳарлариникидан тубдан фарқ қилади. Ушбу фарқ ҳар бир элементда акс этади – реклама жойи конструкцияларида, техник жиҳозларида ва албатта асосий аттрибут ҳисобланмиш реклама ахборотини етказишнинг тилида”, – дея ёзган депутат.

У ўз мақоласида қонуннинг 6-моддасини келтириб ўтган:

6-модда. Рекламанинг тили

Ўзбекистон ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади.

Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:

  • реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;
  • ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак;
  • рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;
  • теле- ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.

Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг амал қилиши:

  • фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;
  • кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;