Тошкентда ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш бошланди. Ҳокимлик ходимлари шаҳардаги ноқонуний баннерлар ва реклама конструкцияларини олиб ташламоқда.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) талабга мос рекламалар ноқонуний бузилган ҳолатларда бу ҳақда хабар беришга чақирди.
Ташқи реклама объектларини ўрнатиш тартиби «Реклама тўғрисида»ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.
Ҳозирда демонтаж ишлари 25 октябр куни қабул қилинган ташқи реклама объектларининг дизайн-коди муносабати билан амалга оширилмоқда.
Агарда тадбиркорларнинг қонун талабларига мувофиқ ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний бузилаётган ҳолатлар мавжуд бўлса, 1100 қисқа рақами орқали бизнес-омбудсманга хабар бериш мумкин.
















