Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тадбиркорлар бу ерга бизнинг ҳисоботимизни эшитишга келмаган” — бизнес билан мулоқот ҳафталиги бошланди
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида, 17 августдан “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги" бошланди. Унда тадбиркорлар вазирлик ва идоралар мутасаддиларига ўзларини қийнаётган масалаларда мурожаат қилмоқда.
Тошкентдаги тадбирда куннинг биринчи ярмида хусусийлаштириш, хусусий мулк, инновацион ғоялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш, имтиёз ва преференциялар бериш мавзуларида иккита панел сессияси бўлиб ўтди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов вазирлик ва ташкилотлар вакилларини тадбиркорларни қийнаётган масалаларни эшитишга чақирди.
“Тадбиркорлар бу ерга бизнинг ҳисоботимизни эшитишга келмаган. Қайсидир тадбиркорнинг муаммоси қолиб кетган бўлса, шуни биз билиб олишимиз керак”, – деди у.
Наманганлик тадбиркорнинг сўзларига кўра, у сочиқ ишлаб чиқариш фабрикасига инвестиция киритган ва унинг яна бир бизнеси – йигирув фабрикасига 15 миллион доллар тикилган. “Заводимиз 4 ойдан бери ишламаяпти, бизга кластерлар керак. Ҳар бирининг тақдимоти бор. 2022 йилнинг 4-чорагида янги лойиҳа ишга тушиши керак”, – дейди тадбиркор.
Даврон Ваҳобов унга кўмак берилишини айтди.
“Узоқ давлатлардан, Бразилия ёки Америкадан пахта олиб келганда давлат томонидан логистика харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши таклифини киритганмиз. Яъни сиз бемалол қишлоқ хўжалиги соҳасига кирмасдан, хомашёни чет элдан олиб келишингизга ёрдам берамиз”, – деди у.
Яна бир сирдарёлик тадбиркор катта риск қилиб, Гулистон шаҳрида ресторан ва бошқа кўнгилочар объектлар қургани, бироқ президентнинг 212-сонли қарорига ишониб вабанк ўйгани ва қарзга киргани ҳақида гапирди.
Унинг мурожаатига инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов жавоб берди.
“Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштирш бўйича 212-сонли қарор чиққан, бунга 300 миллион доллар ажратилган эди. Шундан 30 миллион доллари сизнинг йўналишингиз, яъни туризмга оид лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган. Ҳозир 250 миллион долларлик лойиҳалар бўйича рўйхат шакллантирганмиз, тижорат банклари молиялаштиришни бошлаган. Бироқ 50 миллион долларлик туризмга оид лойиҳалар молиялаштирилмади, бунинг учун барча лойиҳалар рўйхатини шакллантиришимиз керак. Қарор бор ва у ишлаяпти, фақат рўйхат шакллантирсак молиялаштириш очилади. Бу ишни жадаллаштирамиз, тўғри масалани кўтардингиз”, – деди Воитов.
Мулоқотда иштирок этган яна бир тадбиркор бизнес инкубаторлар йўқлиги ва бу борадаги муаммолар ҳақида гапирди.
Масъуллар бизнес инкубаторларни қайта жонлаштириш борасида режалар ҳақида маълумот берди.
Панел сессиялари 18 август куни ҳам шу тартибда давом этади. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган савол ва муаммолар борасида мутасаддиларга мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
19:59 / 23.04.2026
“ҚҚСни осон қайтариб олиш таъминланмаса, ставкани 6 фоизга туширишни таклиф қиламиз” – Даврон Ваҳобов
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
15:53 / 29.12.2025
Ўзбекистон ва Сурия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
19:44 / 22.10.2025