Ўзбекистон | 18:00 / 17.08.2022
10059
2 дақиқада ўқилади

Ucell Тошкент ва Самарқандда 5G тармоғини ишга туширди

Фото: Ucell

Ucell Ўзбекистонда бешинчи авлод уяли алоқа тизимларини жорий этиш бўйича биринчи бўлиб ташаббус кўрсатган компаниялар қаторига киради. Бугунги кунда Usell’нинг бешинчи авлод мобил тармоғи Тошкент ва Самарқандда фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, Тошкентнинг марказий қисми: Tashkent City, “Малика” савдо мажмуаси ва Олой бозори ҳудудига Nokia ва Huawei ускуналари ёрдамида 5G станциялари ўрнатилган.

ШҲТ саммити арафасида эса Самарқандда ҳам бу борада улкан ишлар амалга оширилди.

Ucell Самарқанднинг марказий қисмида ZTE ускунаси кўмагида 5G NSA тизимини ишга туширди. Синов жараёнида сайтнинг юклаш имконияти 1,506 Гбит/с тезликка етди.

Самарқанд халқаро аэропортида Ucell ZТЕ ускунасига асосланган 5G’ни ишга туширди. Бу ёпиқ нуқталарни ички ва ташқи қамраб олишни таъминлайди ҳамда тармоқ ўтказувчанлиги ва сифатини яхшилайди. Ускуналарни ўрнатиш белгиланган муддатда тўлиқ якунланди, синовдан ўтказилди.

Энди бутун аэропорт терминали 5G алоқаси билан қопланган.

Ҳозирда бутун аэропорт терминали кафолатланган 5G алоқаси билан қамраб олинган.

“Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида Ucell тақсимланган антенна тизими орқали ZTE ускунаси ёрдамида 5G тармоғини ишга туширди. Ушбу технология сайёҳлик марказининг барча меҳмонхоналари ва конгресс-ҳолларида 5G алоқасини таъминлаш имконини беради.

Бешинчи авлод мобил тармоғини қўллаб-қувватлайдиган смартфонларни бутун мамлакат бўйлаб Ucell офисларида харид қилишингиз мумкин, ўша ернинг ўзида сизни 5G функциясига улаб беришади.

Келажак аллақачон шу ерда!

https://ucell.uz/uz/myucell/press_srv/Ucell_5G_in_Tashkent_and_Samarkand_is_real_now

Реклама

Мавзуга оид