Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти ноқулай саволлар берган блогернинг телефонини тортиб олишга уринди
Жаир Болсонару ўтирган автомобил ёнида унинг тарафдорлари йиғилган бўлиб, улар орасида блогер Леан Уилкер ҳам бўлган. У ўзини президент фонида видеога ола бошлаган ва Болсонаруга ноқулай саволлар берган.
Бразилия президенти Жаир Болсонару ўзига ноқулай саволлар берган Youtube-блогернинг телефонини тортиб олишга уринди. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.
Маълумот берилишича, воқеа президент ўз қароргоҳини тарк этаётган вақтда содир бўлган. Болсонару ўтирган автомобил ёнида унинг тарафдорлари йиғилган бўлиб, улар орасида блогер Леан Уилкер ҳам бўлган. У ўзини президент фонида видеога ола бошлаган ва Болсонаруга ноқулай саволлар берган.
Бразилия президентини қуршаб турганлардан бири блогерни туртиб юборган. Блогер йиқилиб тушган, лекин гапиришдан тўхтамаган. Шунда Болсонару унинг олдига борган ва Уилкернинг қўлидаги телефонни тортиб олишга уринган.
Аввалроқ Бразилия федерал полицияси Жаир Болсонаруни COVID-19 пандемияси тўғрисида нотўғри маълумот тарқатгани учун мамлакат олий судига чақирганди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
17:31 / 09.06.2026
6 нафар машҳур блогер 3,1 млрд сўм солиқ тўламагани аниқланди
08:46 / 07.05.2026
2025 йилда 6 нафар топ-блогер 2,7 млрд сўм даромад олгани айтилди
17:01 / 01.04.2026