Ўзбекистон | 11:10 / 19.08.2022
6408
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари кам булутли ва салқин об-ҳаво кутилмоқда

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 24-27 м/с га етиши мумкин.

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 32-35 даража иссиқ атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. 

Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15 даража илиққача пасаяди, кундуз кунлари 27-30 даража иссиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5 даражага пастдир.

Мавзуга оид